Яна бир жиҳатдан у қамоқдан ҳам бадтардир. Чунки у одамни ўз ватанидан бадарға қилишдир. Хуллас, сургун қилиш билан ҳибсга олиш бир-бирига тўғри келмайди. Шунинг учун ҳибснинг муддати бир йил, деб белгиланмайди. Халифа жиноятчи ва бошқаларни жиноятдан қайтариш учун қанча қамоқ муддатини лозим топса, ўшанча муддатни тайинлаши мумкин. Айни пайтда қози ҳам халифа белгилаб берган муддатлардан қайси бирини жиноятдан қайтаришга етарли, деб топса, ўшанисига ҳукм қилиши жоиз.
Ҳар бир жиноят учун қамоқ муддатини тайинлаш халифага вожиб эмас. Чунки бу иш табанний қабилидандир. Табанний эса халифага вожиб эмас, жоиздир. Бироқ, қози муайян шахсни қамоққа ҳукм қилаётганда аниқ муддатни белгилаши шарт. Унда ҳеч қандай ноаниқлик, иккиланиш бўлмаслиги керак. Фалон йил, фалон ой, фалон вақтгача, масалан, рўза ҳайитигача каби аниқ муддатни белгилаши лозим. Кейин гуноҳкорни худди шу муддатга қамаш вожиб. Токи қози тайинлаган жазода ноаниқлик бўлмасин, аниқ бўлсин. Негаки шариатда лозим битимларда ҳам, лозим амалларда ҳам ишнинг аниқ бўлиши шарт қилинган. Масалан, савдо-сотиқ ва ижарада ҳам, намоз ва назрда ҳам иш аниқ бўлиши шарт. Савдо-сотиқ билан ижара лозим битим бўлса, намоз билан назр лозим амалдир. Қозининг жазо тайинлаши ҳам бир амалдир. У ҳам аниқ бўлиши шарт. Қамоқ жазоси қозининг ҳукми билан бўлади. Бу ҳукм аниқ бўлиши шарт. Унинг аниқ бўлиши учун қози аниқ муддатни белгилаши керак. Шунга кўра, жиноятчини бўладими, айбланувчини бўладими, ҳукм қилинаётганда аниқ муддат белгиланиши шарт.
184-бет Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203 204 205 206 207 208 209 210 211 212 213 214 215 216 217 218 219 220 221 222
|